Биз ҳақимизда

Bip — «ALLTEN» МЧЖ маҳсулоти. ALLTEN 2014-йилдан бери Ўзбекистонда рақамли платформалар яратади ва бошқаради. Компаниянинг энг катта лойиҳаси Zamin.uz янгиликлар портали бўлиб, унга кунига 200 мингдан ортиқ киши киради.

Bip'ни 2026-йилда битта оддий муаммони ҳал қилиш учун бошладик. Машина йўлни тўсиб қўйганда эгасини топишнинг ягона йўли ойнадаги телефон рақами эди. Бу рақам эса ҳаммага очиқ туради. Bip рақамни QR стикерга алмаштиради: хабар ва қўнғироқ илова орқали ўтади, ҳеч кимнинг рақами кўринмайди.

Бугун Bip'дан 1 200 дан ортиқ ҳайдовчи ва 200 дан ортиқ автосервис фойдаланади.

Асосчи

Нодирбек Раззоков — ALLTEN асосчиси ва Bip'нинг бош дастурчиси. Мобил иловалар (Flutter), backend ва сервер инфратузилмаси бўйича 10 йилдан ортиқ тажрибага эга. Zamin.uz, Playmatch ва Bisyor.uz платформаларини яратган.

Контакт

sales@bip.uz · Тошкент, Ўзбекистон