Мижозингиз энди бошқа мойкага кетмайди.
Қоғоз карточка йўқолади — давлат рақами йўқолмайди. Bip'да ювиш картасини ёқинг: 5 та ювиш — 6-си бепул. Эвазига Bip сизни ҳайдовчиларга кўрсатади, ўз ҳисобидан реклама қилади. Ҳамкорлик шартномамизга рози бўлсангиз — эшигингизга «Bip ҳамкори» белгисини ҳам ўрнатади.
Тўлов йўқ · белги — шартномага рози бўлганга · битта тугма билан ўчирилади
Ҳайдовчи бўш мойкага киради — картаси бор жойга қайтади
Йўлда қайси мойка бўш бўлса, ўшанга кирилади. Картасида 3 та штамп турган мижоз эса бепул ювишини йўқотмаслик учун сизга қайтиб келади.
Қайтиш учун сабаб
Ҳар штамп — сизга қайтишга баҳона. Карта қанча тўлса, мижоз бошқа мойкага шунча кам кетади.
Қоғоз карточка ишламайди
Йўқолади, уйда қолади, муҳрни сохталаштириш осон. Bip'да ҳисоб рақам бўйича: кунига битта штамп, бепул ювиш фақат тўлган картага.
Энг арзон реклама
Бепул ювиш сизга сув, кимйо ва иш ҳақи туради. Мижоз учун эса — бутун ювиш нархи.
Келишув: сиз битта нарса берасиз, биз олтита
Сиздан — ҳар 6-ювиш. Қолгани биздан.
Ювиш картасини Bip'да ёқасиз: 5 та пуллик ювиш — 6-си бепул. Сонини, муддатини ва қайси хизматлар саналишини ўзингиз белгилайсиз.
Карта давлат рақамига боғланган — мижоздан илова ҳам, телефон рақами ҳам талаб қилинмайди.
Bip каталогида жойингиз
Ҳайдовчилар Bip'да яқин атрофдаги мойкани қидирганда сизни кўради: манзил, хизматлар ва йўл.
«Bip ҳамкори» белгиси
Эшик ёки деворингиз учун белги — ўзимиз олиб келамиз ва ёпиштириб берамиз. Ундаги QR орқали ҳайдовчи Bip'ни ўрнатади.
Реклама — бизнинг ҳисобимиздан
Bip Instagram, Telegram ва туманингиз ҳайдовчиларига бериладиган рекламада «бу ерда 6-ювиш бепул» деб сизни кўрсатамиз.
Bip Business Pro — 3 ой бепул
Мижозлар базаси, қарз дафтари, усталар, касса ҳисоботи ва харажатлар. Одатда ойига 49 000 сўм — 3 ойда 147 000 сўм.
Ҳар ювишдан кейин — мижозга SMS
Битта тугма билан мижозга сизнинг номингиздан «раҳмат» SMS'и ва Bip ҳаволаси кетади. Мижоз сизни эслаб қолади.
Мойка учун тайёр хизматлар
Кузов, комплекс, салон — бир босишда ёзилади, нархларингизни илова эслаб қолади. Навбат тез юради.
Устангиз учун — оддий ёзув
Экранлар Bip Business'нинг ҳозирги версиясидан. Маълумотлар намунавий.
-
Карта: қанча ва қачонгача
5+1, 10+1 ёки ўз сонингиз; муддат; қайси хизматлар саналади; бепул ювиш чегараси.
-
Карта ва статистика
Карта қандай кўриниши, очиқ карталар, бепул ювишга тайёрлар ва шу ой нечта бепул берилгани.
-
Рақамни ёзинг — карта кўринади
Ёзувда машинанинг картаси: нечта штамп ва қачонгача. Мойка хизматлари бир босишда.
-
Бепул ювиш — битта ўчиргич
Карта тўлган машинага илова бепул ювишни ўзи таклиф қилади. Баҳс йўқ.
-
Бугунги касса бир қарашда
Ҳозир мойкада қайси машиналар, бугун нечта ёзув ва қанча тушум.
3 қадамда ҳамкор бўласиз
Анкетани тўлдиринг
1 дақиқа: исм, телефон, мойка номи ва туман.
Менежер улаб беради
Бир иш куни ичида қўнғироқ қиламиз, ҳамкорлик шартномасини тушунтирамиз. Рози бўлсангиз — Bip Business'ни ўрнатиб, ювиш картасини созлаб берамиз ва белгини олиб келамиз.
Мижозлар қайтади
Уста ҳар ювишда рақамни ёзади — штамп ўзи тушади, 6-ювишни илова ўзи бепул қилади.
Карта қоидалари — сизники
Бепул ювиш сизга қимматга тушмаслиги учун иловада ҳамма чегаралар бор.
- Пуллик ювишлар сони: 2 дан 20 гача (5+1, 10+1 …)
- Карта муддати: 1, 3, 6, 12 ой ёки муддатсиз
- Қайси хизматлар саналишини ўзингиз танлайсиз
- Бепул ювишнинг нарх чегараси
- Кунига битта штамп — бир кунда икки ювиш битта саналади
- Исталган пайт битта тугма билан тўхтатиш
60 кунлик кафолат
Агар 60 кун ичида ювиш картангизга камида 20 та машина ёзилмаса — Bip Business Pro'ни яна 3 ой бепул қолдирамиз. Ҳеч қандай шартсиз.
Ҳар туманда дастлабки 5 та мойка — «Bip ҳамкори» бўлади.
Кўп сўраладиган саволлар
Ҳақиқатан ҳам ҳеч нарса тўламайманми?
Ҳа. Қўшилиш, ювиш картаси, белги ва реклама — бепул. Pro 3 ойдан кейин хоҳласангиз Бепул тарифда қоласиз: ювиш картаси унда ҳам ишлайди.
Уста танишини «бепул» ювиб юборса-чи?
Бепул ювиш фақат картаси тўлган рақамга ва кейинги кундан берилади. Ҳар бепул ювиш иловада ёзув бўлиб қолади — сиз кўрасиз.
Мижозда Bip иловаси бўлиши шартми?
Йўқ. Карта давлат рақамига боғланган, мижоздан телефон рақами ҳам сўралмайди.
Бир кунда икки марта ювса-чи?
Битта штамп. Кунига биттадан ортиқ саналмайди — картани тез тўлдириб бўлмайди.
Муддат тугаса нима бўлади?
Сиз танлаган муддат ўтса, йиғилган штамплар ёнади ва карта қайтадан бошланади. Карта тўлган бўлса, бепул ювиш учун яна 14 кун берилади. Муддатсиз ҳам қўйиш мумкин.
Қайси телефонларда ишлайди?
Android ва iPhone'да: ювиш картаси Bip Business'нинг Android 1.0.95 ва iPhone 1.0.16 версияларидан бошлаб ишлайди — иловани янгилаб қўйинг.
Ҳамкор бўлиш
Анкетани қолдиринг — бир иш куни ичида қўнғироқ қиламиз ва ҳаммасини ўзимиз улаб берамиз.
Раҳмат! Анкетангиз қабул қилинди
Менежеримиз 1 иш куни ичида сиз кўрсатган рақамга қўнғироқ қилади.
Телеграмда давом этиш