Ҳисобни ўчириш — Bip (uz.bip.app)
Илова орқали
- Bip иловасини очинг ва ҳисобингизга киринг.
- «Созламалар» бўлимига ўтинг.
- «Ҳисобни ўчириш» тугмасини босинг ва тасдиқланг.
Ҳисоб дарҳол ўчирилади, кутиш муддати йўқ.
Иловасиз
Ҳисобингизга боғланган телефон рақами ёки электрон почтадан help@bip.uz га ёзинг. Ҳисобни 30 кун ичида ўчирамиз.
Нима ўчади
- телефон рақами, электрон почта ва исм;
- машиналар, давлат рақамлари ва стикер боғланиши;
- сигналлар ва жавоблар тарихи;
- push токенлари ва Telegram уланиши.
Нима сақланади ва қанча муддат
- шахсни аниқлаб бўлмайдиган умумий ҳисоблагичлар (нечта сигнал юборилгани) — муддатсиз;
- журнал ёзувлари ва суиистеъмолга қарши излар — 90 кунгача, кейин ўчади;
- стикер узилади: машинанинг янги эгаси уни ўзига улай олади.